пятница, 7 апреля 2017 г.

Раҳматуллоҳ Термизийнинг фикри атрофидаги бахслар хакида

Интернет оламида Раҳматуллоҳ Термизийнинг эркак доялар ҳақидаги фикри кескин баҳсга сабаб бўлди. Бошида эътибор бермадим, кейин манга етиб келган маълумотлар бўйича имом ҳақида менда салбий фикр шаклланди. Ҳозиргина домланинг айтган матини билан тўлиқ танишиб чиқдим. Умуман олганда ман домлани фикрини қўллаб қувватлайман, туғруқ жараёнида аёл кишини доялик қилиши мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Фақат фавқулодда ҳолатдагина она ва бола ҳаётини хавф остига қўймаслик учун эркак кишини туғиш жараёнига аралашуви мақсадга мувофиқ деб биламан. 
Лекин, мани муаммони бошқа томони қийнайди. Бу диндор ватандошларимиз орасида маълум бир таъсирга эга бўлган турли хил диний уламоларимизнинг сиёсийлашуви, жамият ҳаётини бошқаришга ҳаракатидир.

среда, 22 марта 2017 г.

Нима учун биз мусулмонлар тараққиётда дунёдан орқага қолиб кетдик?

Нима учун биз мусулмонлар тараққиётда дунёдан орқага қолиб кетдик?
Нима учун биз мусулмонлар ривожланган Ғарб дунёси олдида бунақа ожиз бўлиб қолдик?
Ушбу саволга Исломободдаги илмий тадқиқот маркази профессори Доктор Фаррух Салимнинг келтирган маълумотлари одамни лол қолдиради.

Нима учун биз мусулмонлар бунақа ожиз бўлиб қолдик?
Сайёрамизда мусулмонларнинг умумий сони сўнгги маълумотларга қараганда 1 476 250 000 дан ортиқроқ. Ундан бир миллиарди Осиёда яшайди, 400 миллиони Африкада, 44 миллиони Европада ва 6 миллион Америкада. Ер сайёрасидаги ҳар бешта шахсдан биттаси мусулмондир. Ҳар бир ҳиндуга иккита мусулмон, ҳар бир буддистга иккита мусулмон, ҳар бир яҳудийга юзта мусулмон тўғри келади.

Сиз бирор марта ўзингизга савол бериб кўрдингизми, нима учун биз мусулмонлар тараққиётдан бунақа орқада қолиб кетдик?

вторник, 14 марта 2017 г.

Бизга доллар нима учун керак?

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқда, кўча-кўйда кўпчиликни хавотирга солаётган нарса АҚШ долларининг курси бўлиб қолди. Расмий курс ҳафтасига 50 сўм ўсаётган бўлса, қора бозордаги вазиятни умуман тушуниб бўлмаяпти. Бугунга келиб ўша машҳур сайтга ишонадиган бўлсак, 1 АҚШ долларининг сотиш курси 7750 сўмга чиқди. Бу курс нимага асосланган, нима учун курс ошди, бироз тушунишга ҳаракат қилиб кўрамиз.
Бизга доллар нима учун керак?
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолиси 33 миллионга етай деб қолди. 33 миллионлик аҳолининг эҳтиёжини миллий маҳсулот билан тўлиқ қоплаш имконсиз. Демак, хоҳлаймизми ёки йўқми, четдан товар ёки хизматларни импорт қилишга мажбурмиз. Қўлимиздаги телефон, устимиздаги кийимимиз, ҳатто ичиб турган кўк чойимизу кофемиз, соғлиғимиз учун керакли дори-дармон, ҳамма-ҳаммаси ички бозорга импорт қилинади. Биз товарларни импорти учун долларга ёки халқаро бошқа бирор бир валютага муҳтожмиз.

пятница, 3 февраля 2017 г.

Мен ҳавас қилган инсон...

Ўйлаб қарасам, ҳаётда ҳаммадан кўп 10 ойлик ўғлимга ҳавас қиларканман.

Ҳаётда ҳақиқий мазза ўшаники. Ҳозир асослаб бераман.

1.Уни ҳозир олтита машинаси бор, хоҳласа унга отаси БМW олиб беради, хоҳласа Камаз, хоҳласа милтиқ. Манга бўлса отам ҳатто Тико ҳам олиб бермаган, бермайди ҳам. Агар милтиқ сотиб олсам, аниқ қамаламан.

2. Уни иккита хизматкори бор, бувиси Бухородан келса учта бўлади, хоҳласа тунги соат учда туриб олиб хизмат қилдиртиради, ман бўлса ҳали ҳам ошхонадаги кранни тўғрилашга ваъда бераман, албатта келиб қилиб берадиган хизматкорим йўқ, хотин эслатиб турса бир кун ўзим қиларман.

3. Ман тўйиб ухлашим учун уйда ёлғиз қолиб, телефонни ўчиришим, яна бир кунлик даромаддан воз кечишим керак. Унга бўлса Тимуржон ухлагин деб ялиниб туришади. У ҳам худди қасддан қилгандек, ноз қилиб, хоҳласа ухлайди, хоҳламаса йўқ.

4. У атрофда, кўчада бирор гўзал аёлга ёки қизга кулиб қараса, унга қараб кулади, ўзи гап отади, керак бўлса келиб ўпиб қўяди. Ман кўчадаги бирор гўзал аёлга кулиб қарасам, камида «Башаранг қурсин» ёки «Хотинбоз» деб гап эшитаман, агар бориб ўпсам камида маъмурий жавобгарликка тортиламан.

5. Оиламдагилар, ҳатто ўз онам ҳам уни ўз ўғлидан кўра яхши кўради ва унга жаҳл қилсам, уни ёнини олади.

Яна роса кўп нарса ёзишим мумкин, лекин барибир кимга мазза, ўғлимга мазза.

вторник, 24 января 2017 г.

Пул керак...

Кеча таксига ўтирдим, радио ёқилган экан. Радиодан бир бошловчи пул ҳақида гапириб роса ақллилик қилди. Нима эмиш, пул бахтсизлик олиб келар экан, пул кўпайса одам хасис бўлиб борармиш, пули кам одам пули кўп одамдан бахтли эмиш. Ие сани ўша деворгим келдию, яна ақллилик қилаётган ушбу бошловчини сўкмасдан қўя қолдим. Ҳар ҳолда маданиятли одамман, олдимда отам қатори, балки унданда қарироқ таксист амаки ўтирибди.
Ақллиликни қилиб бўлиб, бошловчи савол бериб қолди: «100 АҚШ долларида АҚШнинг қайси давлат арбобинг сурати акс этган?»
Кейин ҳозир пулни ёмонлаб турган ўртоқ АҚШ долларида дақиқасига 20 сент тўлаб телефон қилиб саволга жавоб беришни сўраб қолса бўладими. Телефон рақамларини доналаб, урғу бериб санаб ўтди.
Аламларим қўзғаганидан телефонни олиб, телефон қиворганимни билмай қолимман. У ҳам гудок кетиши биланоқ кўтарди телефонни. Телефонни кўтардида, исмимни, қаерданлигимни сўриб, вақтни атайлаб чўзгандай бўлди. Минутига 20 сент олгандан кейин чўзадиямда. Урғу бериб саволни такрорлади: «100 АҚШ долларида АҚШнинг қайси давлат арбобининг сурати акс этган?»
Бенжамин Франклиннинг
Жавооообингиз тўғри. Табриклаймиз. Сиз бизнинг радио орқали яқинларингизга салом йўллашингиз ва қўшиқ буюртма беришингиз мумкин.
Унга рахмат айтдим, яқинларимни радио эшитмаслиги, бунга вақти ҳам йўқлигини чиройли қилиб тушинтирдимҚўшиққа келсак, Шахриёрнинг "Пул керак” қўшиғини буюртма бердим.
Аммо, бошловчи ҳам мард экан, шу қўшиқни қўйворди реклама паузасидан сўнг, албатта реклама учун ҳам пул олишган.
Афсуски қўшиқ тугамасидан уйга етиб келдим. Таксист амаки ҳам «бопладинг ука» деб қўйди.

воскресенье, 30 октября 2016 г.

В Узбекистане изменили порядок выезда за рубеж

Постановлением Кабинета Министров изменён порядок выезда за пределы Республики Узбекистан, а также порядка въезда на территорию Узбекистана.
Документ дополнен нормой, определяющей ответственность за отсутствие стикера при нахождении за границей. Ответственность повлечет выезд из Узбекистана либо из иностранных государств (для въезда в которые не требуются въездные визы), в другие государства без оформления стикера, за исключением государств для въезда в которые въездные визы не нужны, сообщает Норма.
Другими словами, если гражданин выехал из Узбекистана, например, в Республику Казахстан (с которой у нас установлен безвизовый режим), не оформляя выездного разрешительного стикера. Нарушения в данном случае нет. Однако, если же он решит без стикера, выехать из Республики Узбекистан, например, в Германию, для въезда в которую требуется виза, или, будучи в Казахстане, направится в ФРГ, не получив соответствующий стикер, то это уже будет нарушение и повлечет за собой ответственность, предусмотренную частью 1 статьи 223 УК, т.е. штраф от 200 до 400 МРЗП.

O'zbekistonning yaqin kelajagi haqida...

Prezident Islom Karimovning o'limidan boshlab o'zbek internet-olamini kuzatib bordim. Endi mamlakatda o'zgarishlar bo'lishini vaqt o'tgan sari hamma tushinib yetdi. 
Shavkat Mirziyoyev vaqtinchalik prezident vazifasini bajarib boshlagandan so'ng o'zgarishlar boshlanib ketdi. Yillab yechimini topaolmayotgan ba'zi bir muammolar sanoqli kunlarda yechilib, oldinga muhim qadamlar tashlandi.

Ushbu o'zgarishlarni anglab yetgan hamyurtlarimiz yangi prezidentdan turli xil narsalarni umid qilib boshlashdi. Hamma o'z dunyo qarashidan kelib chiqib yangiliklarni kutyapti. Hatto ko'pchilik virtual kabinetga bu haqida yozib yuborganini ham ko'rdik. 

Shunda o'ylab ko'rdim, xo'sh man yangi Prezidentdan nimalar kutyapman, Shavkat Miromonovichning nimalar qilishidan umidvorman? Quyida umid qilgan narsalarimni yozib chiqdim. 

пятница, 7 октября 2016 г.

Ijara shartnomasi qanday tuziladi?

Bundan bir necha muddat oldin Davronbek Tojialiyev Toshkent shaxrida ijara shartnomasi qilish uchun kerak bo'ladigan hujjatlar haqida ajoyib blogpost yozgandilar. Bugunga kelib ushbu jarayonni man boshdan kechirdim. 
Xo'sh ushbu vaqt orasida nimalar o'zgardi? Yaxshi tomonga o'zgarishlar bo'ldimi? Butun jarayonni bosqichma-bosqich tushintirib beraman. 

Toshkent shahrida bugungi kunda vaqtinchalik ro'yxatda turish uchun yashab turgan uyida ijara shartnomasiga ega bo'lish majburiy qilib qo'yildi. Deyarli har oyda militsiya xodimlari Davlat Soliq qo'mitasi bilan birgalikda Toshkent shaxri bo'ylab uyma-uy nazoratni amalga oshirishyapti. Ijarachi bilan ijara shartnomaga ega bo'lmagan uylarga eng kam oylik ish haqining 5 barobaridan o'n barobarigacha, agar ijarachi Toshkent shahrida vaqtinchalik ro'yxatga olinmagan bo'lsa eng kam ish haqining uch barobariga jarimaga tortilyapti. 
Yaqinda man ham vaqtinchalik ro'yxatda turmaganligim ya'ni propiska uchun 390 000 so'm jarimaga tortilganligim haqida yozgandim.
Militsiya xodimining qo'pol muomalasidan keyin hamma hujjatlarni tayyorlashga ahd qildim.

Demak, dastlab ijara shartnomasini qilishdan boshladim. Bu uchun quyidagi hujjatlar kerak bo'ldi:

понедельник, 3 октября 2016 г.

Boylar ham yig'laydi...

Yunusobodda poliklinikani oldida MRTni natijasini kutib o'tirimman, ichkarida odam ko'p uchun tashqariga chiqib quyosh nurlaridan bahra olyapman. Uch-to'rt daqiqa o'tmasdan, qizil rangli Sparkda qo'lida iPhone 6 yoki 6S orqali telefonda gaplashib turgan yosh, kelishgan bir juvon chetga, mendan ikki-uch metr narida, yo'lning chetida to'xtadi. Ko'rinishidan juda nozik, did bilan keyingan, sochlar chiroyli turmak qilib ikki yonga tashlangan, ko'rganda ko'z o'ynaydi. Man telefonimga termilib turibman uchunmi yoki bor e'tibori telefondagi suhbatgami, manga e'tibor ham bermadi.

Qiz baland ovozda gapirib, yig'lay boshladi: 
- Man sizdan bor-yo'gí bitta iPhone 7 so'ravomman. Bitta shuniyam obermaysiz. Chiqqaniga ikki hafta bo'ldi. Qadrimni bitta iPhonega tenglashtirmadiz.
Qiz iPhone 6 yoki 6S orqali yig'lab suhbatdoshidan yangi iPhone 7 talab qilishda davom etdi.

вторник, 20 сентября 2016 г.

“Даллер факси” - БМТ тарихидаги энг фожеавий саҳифа.

Бу йили БМТ машҳур “Даллер факси” 23 йиллигини нишонлади. Ушбу факс БМТ тарихига қора ҳарфлар билан ёзилган. Қуйида ушбу факс тарихи ҳақида айтиб бераман.
Африка қитъаси ўзига хос қитъа. У ердаги дунёқараш, реаллик сайёрамизнинг бошқа қисмидаги реалликка тўғри келмайди. Шу учун ҳам мана бир ярим асрки Ғарбликлар ушбу қитъани тартибга сола олишмаяпти.

Марказий Африкада гўзал бир мамлакат бор. Ҳудудининг аксар қисми турли хил тепаликлардан иборат. Ҳудуди бор йўғи 26 000 км квадрат. Француз тилида бу давлатни эркалаб «мингта тепаликлар мамлакати» деб номлашади. Кейинчалик, маҳаллий тилда ушбу сўз Руанда деб таржима қилиниб, Руанда деган мамлакатга асос солинган.
Даставвал Германия, кейинчалик Белгия давлатига тегишли бўлган эски колония бутун дунёга 1993-94 йилги воқеалари билан машҳур.