среда, 22 марта 2017 г.

Нима учун биз мусулмонлар тараққиётда дунёдан орқага қолиб кетдик?

Нима учун биз мусулмонлар тараққиётда дунёдан орқага қолиб кетдик?
Нима учун биз мусулмонлар ривожланган Ғарб дунёси олдида бунақа ожиз бўлиб қолдик?
Ушбу саволга Исломободдаги илмий тадқиқот маркази профессори Доктор Фаррух Салимнинг келтирган маълумотлари одамни лол қолдиради.

Нима учун биз мусулмонлар бунақа ожиз бўлиб қолдик?
Сайёрамизда мусулмонларнинг умумий сони сўнгги маълумотларга қараганда 1 476 250 000 дан ортиқроқ. Ундан бир миллиарди Осиёда яшайди, 400 миллиони Африкада, 44 миллиони Европада ва 6 миллион Америкада. Ер сайёрасидаги ҳар бешта шахсдан биттаси мусулмондир. Ҳар бир ҳиндуга иккита мусулмон, ҳар бир буддистга иккита мусулмон, ҳар бир яҳудийга юзта мусулмон тўғри келади.

Сиз бирор марта ўзингизга савол бериб кўрдингизми, нима учун биз мусулмонлар тараққиётдан бунақа орқада қолиб кетдик?


Жавоб: Муаммо таълимда
Халқаро Ислом Ҳамкорлик ташкилотига 57та давлат аъзодир. Ушбу 57 давлат ҳудудида умумий 500та Университет бор, ҳар уч миллион мусулмонга битта Университет тўғри келади. Биргина Америка Қўшма Штатларининг ўзида 5578та университет бор, ҳар 57 000 америкаликка битта Университет тўғри келади.
Шанхай Жиао Тонг Университети бутун дунёдаги Университетларни натижаларини солиштириб чиқди ва қизиқарли томони дунёнинг 500та энг кучли Университетлари рўйхатида бир дона мусулмон давлатларидан Университет йўқ.
БМТ берган маълумотларга кўра христиан дунёсида саводхонлик даражаси 90 фоизни ташкил этади. Аҳолисининг асосий қисми христианлардан иборат бўлган 15 мамлакатда саводхонлик даражаси 100 фоизни ташкил этади.
Мусулмон дунёсида саводхонлик ўртача 40 фоизни ташкил этади. Аҳолиси 100 фоиз саводли бўлган бир дона ҳам мусулмон давлати йўқ.
Христиан дунёсида саводхонларнинг 98 фоизи ўрта мактабни тугатади, бизда бўлса саводхонларнинг фақатгина 50 фоизигина ўрта мактабни тугатади.
Христиан дунёсида саводи чиққанларнинг 40 фоизи Олий таълим даргоҳида ўқийди, бизда бўлса бор йўғи икки фоизи.

Нима учун биз бунақа ожиз бўлиб қолдик?
Чунки биз билим ишлаб чиқара олмаяпмиз, чунки биз мусулмон илм дунёсини ярата олмаяпмиз. Аҳолисининг асосий қисми мусулмонлардан иборат бўлган давлатларда ҳар бир миллион мусулмонга 230та олим тўғри келади. АҚШда ҳар миллион кишига 4000та, Японияда ҳар миллион кишига 5000та олим тўғри келади. Бутун араб дунёсида фаолият юритадиган олимлар сони 35 000 та, ҳар бир миллион арабга 50та техник-инженер тўғри келади. Христиан дунёсида ҳар бир миллион аҳолига 1000та инженер тўғри келади. Мусулмон дунёси ялпи ички маҳсулотнинг 0.2 фоизини, Ғарб бўлса 5 фоизини илм-фанга сарфлайди.
Хулоса: Биз билим ишлаб чиқара олмаяпмиз.

1000та аҳолига тўғри келадиган матбуот сони ва миллион аҳолига нисбатан нечта янги сарлавҳали китоб чоп этилиши аҳоли орасида билим қанчалик яхши тарқалишини кўрсатиб турадиган кўргазмадир. Покистонда бир кунда ҳар минг кишига 23та газета, Цингапурда бўлса 360та газета чоп этиларкан.
Буюк Британияда янги чоп этиладиган китоблар сонини солиштирса ҳар миллион кишига йилида 2000та янги китоб ёзилиб чоп этилади. Мисрда ҳар бир миллион аҳолига 20та янги китоб ёзиб чоп этилади.
Хулоса: Биз мусулмонлар орасида билимни тарқата олмаяпмиз.

Замонавий дунёда маълум бир мамлакатда илм-фан қанчалик ривожланганлигини ушбу мамлакатдан экспорт қилинадиган юқори технология воситалари сонидан билиб олса бўлади. Масалан, Покистон давлатининг бир йиллик экспорт товарларининг фақатгина 1 фоизигина юқори технологияларга тўғри келади. Саудия Арабистони, Марокаш, Қувайт, Жазоирда вазият янада ачинарли. Ушбу мамлакатлар экспортининг фақатгина 0.3 фоизигина юқори технологияларга тўғри келади. Цингапурда ушбу кўрсаткич 58 фоизга тенг.
Хулоса: Биз илм-фанни амалда қўллай олмаяпмиз.

Биласизми, келажак билимни чуқур эгаллаган жамиятларга тегишли бўлади.

Қизиқарли маълумот, Ислом Ҳамкорлик ташкилотининг 57 аъзосининг бир йиллик умумий ялпи ички маҳсулоти 3 триллион долларга бормас экан. Биргина АҚШнинг ялпи ички маҳсулоти 18 триллион доллар, Хитойники 12 триллион, Япония 4.2 триллион, Германия бўлса бир йилда 3.4 триллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарар экан. Биз 57 давлат бир бўлиб биргина Германиянинг ялпи ички маҳсулотини ишлаб чиқара олмас эканмиз.
Нефтьга бой араб дунёсининг уч бой мамлакати Саудия Арабистони (643 млрд), Қатар (200 млрд), БАА (359 млрд)нинг биргаликдаги умумий ялпи ички маҳсулоти ҳажми (нефтьни ҳам ҳисобга олганда) бир триллион 200 миллиард долларлар атрофидадир. Биргина Испания бир йилда 1 триллион 256 миллиард, БААга солиштирсак биргина Полшанинг ўзи 509 миллиард доллар қийматга эга ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқарар экан.

Хулоса, бутун дунё умумий маҳсулот ҳажмига нисбатан мусулмон дунёси жуда кам маҳсулот ишлаб чиқаради, буни остида эса илм-фаннинг қолоқлиги ётади.


Биз, мусулмонлар, агар келажак бизга тегишли бўлсин десак аввало бор эътиборимизни, илм-фаннинг, таълимнинг ривожланишига қаратишимиз керак. Фақат шу орқалигина яна биз дунёнинг энг тараққий қилган жамиятига айланишимиз мумкин, бўлмаса ҳали-ҳануз вазият ўзгармайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий